December 6, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Муҳандис-техник ходимларнинг малакаси етакчи корхоналардаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги бошқарма ва заводларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларни етакчи корхоналарда тажриба алманишуви йўлга қўйилган.

Навбатдаги ташкил этилган тажриба алманишув машғулотларига Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг муҳандис-техник ходимлари жалб этилди.

Ходимлар дастлаб саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналиши бўйича ўқитиш ва тажриба алмашиш учун Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш фаолияти ва мажмуанинг технологик бошқарув жараёнлари таништирилди.

Мажмуанинг иш фаолияти ва ишлаб чиқариш объектлари, уларнинг санитар ҳолати, ишчиларнинг ҳимоя воситалари ва махсус кийимдан фойдаланиш тартиблари, вахта ҳамда кузатувчилар хоналаридаги бевосита юритиладиган меъёрий ҳужжатларни юритиш жараёнлари билан таништирилди.

Шунингдек, ёнғин содир бўлганда автоматик равишда бартараф этиш, мосламаларни масофадан бошқариш, сигналларни қабул қилиш, ёнғин содир бўлган объект атрофидаги аппаратларни совутиш тизими билан таъминлаш жараёнлари кўрсатилди.

Малакали мутахассислар иштирокида мавжуд меъёрий ҳужжатларни юритиш жараёни, регламент бўйича технологияни бошқариш ва уларни тасдиқлаш ҳамда янгилаш бўйича ўзаро фикр алмашинилди.

Электоротехник ходимлари электр таъминоти, электр қурилмаларни ўчириш, таъмирлаш, наряд очиш, электр қурилмаларни таъмирлашда ишлатиладиган ҳимоя воситалари бўйича малакаларини оширишди.

Шундан сўнг ходимлар “GTL” заводига ташриф буюришди. Энг замонавий ускуналар асосида янги барпо этилган заводда олиб бориладиган технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш бино иншоатларни жойлашув ўрни, қурилиш ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга суҳбат кўринишида фикр алмашинилди.

Технологик жараёнларни бошқариш цехлари ва қурилиш давом эттирилаётган объектларга экскурсия ташкил этилди.

Бундан ташқари, ходимлар Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг технологик иш жараёни ҳамда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|