“Шўртан” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида реконструкция ишлари амалга оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш режасини ўз вақтида бажарилиши учун сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлатиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг 2-навбатида табиий газ таркибидан ажратиб олинаётган суюқликларни Бош иншоотга узатиш тизимида реконструкция ишлари амалга оширилди.

Қурилиш-монтаж ишлари бошқарманинг Капитал қурилиш ва таъмирлаш цехи томонидан амалга оширилди. Реконструкция ишлари учун зарур бўлган 1 дона дегазатор аппарати ва 1 дона суюқлик ҳайдаш насоси бошқарманинг ички имкониятларидан келиб чиқиб ажратилди.

Натижада қурилмада суюқликларни ажратиб олиш жараёни ва табиий газ сифат кўрсаткичларини яхшиланишига эришилди.

Шунингдек, қурилмада “Шўртан” конидаги 5 та йиғив пункти (4-ЙЖ, 6-ЙЖ, 10-ЙЖ, 20-ЙЖ, 24-ЙЖ) ва 7 та батареядан (5-БТ, 16-БТ, 17-БТ, 19-БТ, 21-БТ, 30-БТ, 34-БТ) йиғилган табиий газлар таркибидан механик бирикма ва суюқликлар ажратилиб, алоҳида қувур орқали Бош иншоотга узатилади.

Маълумот учун: “Шўртан” кони Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|