“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига бир гуруҳ нефть ва газ ходимлари ҳам муносиб кўрилди

Бош саҳифа Русский

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ҳам бор.

Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехи катта кузатувчиси Қудратов Абдужалил Хусанович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан тақдирланди.

“Шуҳрат” медалига қуйидаги бир гуруҳ ходимлар муносиб кўрилди:

• Жумаев Нурмат Хасанович – “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятининг хомашё ва тайёр маҳсулотлар цехи машинисти.

• Муртазаев Отабек Астанаевич – «Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг Этилен ишлаб чиқариш цехи бошлиғи.

• Таджиддинов Айбек Таджимуратович – Устюртгаз газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шарқий Бердах” участкаси устаси.

• Севаров Бекзод Насимович – “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг цех муҳандис-технологи.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ушбу ходимларни нефть ва газ соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссасининг давлатимиз раҳбари томонидан муносиб тақдирланиши муносабати билан табриклайди. Уларга келгусидаги ишларида муваффақиятлар, соғлиқ, оиласига тинчлик-тотувлик тилаб, соҳадага бой тажрибаси билан ёш мутахассисларни тарбиялашда ва ҳамкасблари билан бирга баҳам кўришда давом этишига умид билдиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|