November 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Истеъмолчилар учун 24,0 млрд куб метр табиий газ ва 512,4 минг тонна суюлтирилган газ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖга етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан Республика истеъмолчиларини нефть ва газ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида бошқарма ва корхоналарда қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича белгиланган режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарма ва корхоналари томонидан Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида жорий йил 17 ноябрь ҳолатига “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурлари ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларга жами 24,0 млрд куб метр табиий газ режага нисбатан 100% етказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, жорий йил 17 ноябрь ҳолатига 557,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди ва 512,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖга топширилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жорий йил 17 ноябрь ҳолатига 1385,2 минг тонна суюқ углеводород хомашёси қайта ишланиб, 775,6 минг тонна автобензин, 316,7 минг тонна дизель ёнилғиси, 71,7 минг тонна мазут ёқилғиси, 11,8 минг тонна ишлаб чиқарилишига эришилди.

Истеъмолчиларни ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида зарур миқдорларда заҳиралар яратилди ҳамда Республика Товар хомашё биржаси орқали ўрнатилган тартибда сотувга қўйилиб борилмоқда ва харид қилинган маҳсулотлар ўз вақтида истеьмолчиларга етказиб берилиши таъминланмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан куз-киш мавсумида Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|