February 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар учун томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Президентимиз томонидан 2021 йилнинг ноябр ойида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режаси маълум қилиниб, 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” деб эълон қилинган эди.

Ушбу лойиҳа доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 120 гектар ерни эгаллаган агро участка ташкил этишга шахсан Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ўзи бошчилик қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси чўл шароитида боғ яратиш борасидаги ишлари ҳам таҳсинга сазавордир. Бошқарма томонидан ўтган йилнинг декабрь ва жорий йилнинг январь, февраль ойларида 160 000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Айни пайтда ушбу янги экилган кўчатлар ва 120 000 тупдан ортиқ аввал экилган дарахтларни суғориш учун замонавий томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|