“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида “Чирчиқ Маш” заводига ташриф амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ–4426-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ишлари фаоллаштирилиб, маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш, Углеводородларни қазиб чиқариш ва Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаментлари ходимлари томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Чирчиқ Маш” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш базасига амалий ташриф амалга оширилди.

Ташриф давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан ишлаб чиқариш объектларини дастлабки техник аудитдан ўтказиб, корхона раҳбари билан республика электрон кооперация портали орқали шартномалар имзолашни жадаллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни техник буюртма параметрларига мослиги асосида ўзлаштиришни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Юқорида келтирилган тадбирларни долзарблигини инобатга олган ҳолда “ЧирчиқМаш” МЧЖ мутахассислари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.

Маълмот учун: “Чирчиқ Маш” МЧЖ корхонаси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть-газ комплекси, кимё ва нефть кимё, озиқ-овқат саноати учун иссиқлик алмаштиргичлар, қувурлар ва бошқа турдги босим остида ишловчи қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашга. Ҳозирда корхонада 80 нафар ходим ўз иш фаолиятини юритиб, корхонанинг ўртача пул айланма маблағи 20 млрд сўмни ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|