“Ўзбекнефтгаз”: Ғалла мавсумида фермер хўжаликларига ёнилғи маҳсулотларининг ўз вақтида етказиб бериш чоралари кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда мамлакатимизда деҳқонлар томонидан етиштирилган ризқу-рўзимиз бўлган, буғдой ҳосилини ўз вақтида йиғиб олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга мавсумда ёнилғи маҳсулотларини фермер хўжаликларига ўз вақтида етказиб бериш вазифаси белгилаб берилган.

Ушбу топшриқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғи билан буғдой ва арпа маҳсулотларини йиғиб олишда нефть базалар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ғалла–2021” мавсумида ҳосилни йиғиб олишда нефть базалар ёқилғи маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериши, мавсумда ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этишлари ҳолати ўрганилмоқда.

Жумладан, “Андижон нефть базаси” МЧЖдаги автоёнилғикашлар ва ёқилғи маҳсулотларини ташувчи автомашиналарнинг “Ғалла–2021” мавсумига тайёргарлик ҳолати туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Нефть базасида фермер хўжаликларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнида техник хавфсизлик, ёнғинга қарши бирламчи воситалар билан тўлиқ таъминланганлиги назоратдан ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, бундай тадбирларнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин жараёнларини олдини олишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|