October 21, 2021

“Ўзбекнефтаз”: “Шимолий Бердақ” конининг газ узатиш қувватини ошириш мақсадида қўшимча 4,7 километрлик қувур ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва қайта ишлаш заводларига узатиш тизимида янги газ қувурларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” конидаги 1-сонли газ йиғув пунктидан “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача мавжуд диаметри Ø273ммли газ коллекторларининг газ узатиш қувватини ошириш учун қўшимча диаметри Ø426х10ммли узунлиги 4,7 км бўлган газ қувурининг қурилиш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.

Газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари Бош пудратчи “Нефтгазмонтаж” МЧЖ жалб этилган.

Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар мазкур кондаги 3-сонли газ йиғиш пунктидан 1-сонли газ йиғиш жойигача диаметри Ø 273х8ммли 2,5 км узунликдаги табиий газ қувурини қурилиш ишлари ҳам режалаштирилган.

Ушбу газ қувурларининг ишга туширилиши натижасида “Шимолий Бердақ” конининг газ узатиш тизими яхшиланади. Мавжуд қувурлардаги гидравлик қаршиликларнинг олди олиш билан газ ўтказиш қувватини ошириш эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилади.

Маълумот учун: “Шимолий Бердақ” кони Қарақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2005 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|