“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё ва Бухородаги нефт-газ объектлари, конлар ҳамда қудуқлар фаолиятини ўрганмоқда (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлар корхоналари, конлар ҳамда қудуқларда бўлиб, у ердаги ҳозирги ҳолатни ўрганмоқда.

Аввалига Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалга оширилаётган қиймати 49 миллион долларлик “Мавжуд пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмалари 1-, 2 ва 5-навбатларини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳаси ҳолати ўрганилди.

Бошқарув раиси лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш мақсадида тузилган махсус “Ишчи гуруҳ” таркибидаги мутахассислар ва ишчи-ходимлар билан суҳбат олиб бориб, карантин даврида яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Қурилиш майдонида ишчилар сонининг етарли эмаслиги ҳамда зарур барча техника ресурсларининг жалб этилмаганига беъэтибор бўлаётгани, бажарилган айрим ишларда камчиликларга йўл қўйилаётгани сабабли айрим масъуллар фаолияти танқид қилинди.

Ишчи гуруҳ шу куннинг ўзида “GTL” заводида бўлиб, ишчи-ходимларга яратиб берилган шароит, уларнинг яшаш жойлари ва карантин қоидаларига риоя этилаётганлик ҳолати билан яқиндан танишиб чиқилди ҳамда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари, бу борада эришилаётган натижалар ва йўл қўйилаётган камчиликлар ўрганилди.

Қурилиш-монтаж ишларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий ва хорижлик янги мутахассисларни жалб қилиш, улар учун барча қулайликларни яратиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди. “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси сентябрь ойида 5 мингга яқин ишчиларнинг жалб этилаётганини инобатга олиб, уларнинг саломатлигини асраш, зарур шароитларни яратиш кераклиги таъкидланди.

Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширалаётган ишлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари, мажмуанинг ишлаб чиқариш режимини узлуксизлиги таъминлаш мақсадида барпо этилаётган “Ишчилар шаҳарчаси”даги бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўрилди.

Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL” – синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводи, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси каби йирик корхоналарни барқарор ишлаши учун электр энергияси билан тўлиқ таъминлаб бера оладиган, 125 МВА қувватга эга 2 трансформаторли “GTL 220/35/10 кВ” подстанцияси қурилиш ишларини жорий йилнинг сентябрь ойида якунлаш ва кучланиш остига қуйилиши юзасидан топшириқ берилди.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводига қилинган ташриф давомида эса, маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, корхонада автоматлаштириш жараёнлари ҳамда қурилмалардаги капитал таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Бошқарув раиси оператив диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимнининг диспетчерлик хонасида бўлиб, автоматлаштириш борасида қилиниши керак бўлган қўшимча вазифаларни белгилаб берди.

Завод ишчи-ходимларининг яшаш шароитини яхшилаш, сифатли озиқ-овқатлар билан таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида топшириқ берилди.

Бошқарув раиси “Мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг 1-, 2- ва 3-тизимлари қурилмаларини модернизация қилиш” ҳамда “Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг 4-тизимини қуриш” лойиҳасини жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ишга тушириш кераклиги белгиланди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида эса табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишни ташкил этиш мақсадида, конларнинг раҳбарлари, мастер ва операторлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва ҳар бир оператор,мастер ва кон раҳбаригага қудуқларда кунлик газ қазиб чиқариш ҳисоб-китобини йўлга қўйиш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2020 йил август ойи ва 8 ойлик нефть, газ ва конденсат қазиб чиқариш бўйича белгиланган режа ва мониторинг кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|