“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Расмий баёноти

Бош саҳифа Русский

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали ёқилғи ташувчи автоёнилғикашга сув қуйилаётганлиги айтилаётган видеотасвир кенг тарқалди ва фойдаланувчилар томонидан кўплаб муҳокамага сабаб бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Нефть база” МЧЖларда жами 1 506 та автоёнилғикашлар мавжуд бўлиб, барчаси тегишли техник анжомлар билан таъминланган ва автоёқилғикашлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ логотиплари билан таъминланган.

Жамият тасарруфидаги “Нефть база” МЧЖлар томонидан нефть маҳсулотлари автоёнилғикашларга қуйиш олувчи иштирокида амалга оширилади, нефть маҳсулотлари автоёнилғикашларга қуйиб бўлингандан сўнг, сиғим люклари махсус пломба ёрдамида тамғаланади ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Нефть маҳсулотлари белгиланган манзилга олувчининг ишончли вакили кузатуви остида олиб борилади.

Бундан ташқари, жамият тасарруфидаги ҳудудий нефть базаларга қарашли автоёнилғикашларга ҳаракатланишни кузатиш тизими (GPS)лар ўрнатилган бўлиб, уларнинг ҳаракатлари тегишли бўлимлар томонидан мунтазам кузатиб борилади.

Видеотасвирдаги автоёқилғикашнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимидаги ташкилотларга мутлоқо алоқаси йўқ эканлигини маълум қиламиз.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бундай ҳолатларда масалага ойдинлик киритиш ва ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, асосли маълумотларни ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг таркибий тузилмаларига тақдим этиш мақсадга мувофиқдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|