“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли цех ва қурилмаларда режали огоҳлантиручи таъмир (РОТ) ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

Муборак газни қайта ишлаш заводида режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвали бўйича, 2021 йилда жами 80 та объект таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, асосий обеъктлар сони 33 та. (14 та капитал таъмир, 19 та жорий таъмир), ёрдамчи объектлар сони 47та бўлиб (21 та капитал таъмир, 26 та жорий таъмир) ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Бугунги кунга келиб, 43 та объект таъмирдан чиқарилган бўлиб, 15та асосий, 28та ёрдамчи объектлар таъмирланди.

Ҳозирги кунда, асосий цехларлардан 4-сонли ГОБТ 15-сонли қурилмасида ҳамда 2-сонли цехнинг 6-сонли экологик қурилмаси ва 9-цехнинг Е-1/10÷18 V-250 куб метр пропан сақловчи сиғимларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмир давомида, барча ишлатишга яроқсиз ҳолга келиб қолган қувурлар, ЗРА лар, АВО пакетларида қисман янгисига алмаштириш ҳамда аппарат ва уларга кириш-чиқиш қувурларини иссиқлик қопламалари (изоляция) янгиланиб чиқилмоқда.

Ушбу таъмир ишлари заводнинг ўз кучи билан ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 18-цехда Табиий газни қуритиш қурилмасининг 2-навбати ва Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 2-навбати ҳамда СКС-300 (ДКС-300) огоҳлантирилган режали (РОТ) “Жорий” таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилган.

Табиий газни қуритиш қурилмасининг 3-навбатида ишлатилиб келинаётган “АТ-1” иссиқлик алмаштиргич (газ-газ) аппарати ишлатишга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун демонтаж қилиниб, қурилмаларда мавжуд ишлатилмай турган аппаратни ишлаб чиқариш майдончасига олиб келиниб, монтаж қилиш ишлари бошлаб юборилди ва таъмир учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлар, асбоб ускуналар, пайвандлаш постлари ва МТРлар тайёр ҳолга келтириб қўйилган.

Қурилмадаги мавжуд 4 дона газларни цеолит ёрдамида тозалаш учун мўлжалланган адсорберларда “Стерлитамакский завод катализаторов” (Россия) компанияси томонидан етказиб берилган 155 тонна NаА турдаги цеолит ёрдамида 100%га алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга СКС-300 агрегати ҳам РОТ бўйича таъмирга тўхтатилиб, цех мутахассислари томонидан компрессор қисми тўлиқ очилиб, кузатилган бир қанча камчиликлар бартараф қилинди.

Таъмирлаш ишларига заводнинг Бош механика бўлими ва бошқа бўлим мутахассислари назорати остида 24 соат давомида иш ташкиллаштирилган бўлиб, заводнинг 10-сонли эксперементал таъмирлаш цехидан пайвандчилар бригадаси, 4-, 12-, 18-сонли цехлардан таъмирловчи ҳамда қувур ва аппаратларга иссиқлик қопламаси қопловчилар бригадаси ва РМСУ ташкилотидан таъмирловчи чилангарлар ва пайвандловчи бригадаларидан тузилган 200 нафардан ортиқ ишчи ходимлар жалб қилинган.

Заводнинг режалаштирилган РОТ ишларини тўлиқ ва сифатли бажарилиши корхонанинг ишлаб чиқаришда, яъни Суюлтирилган пропан 278 минг тонна, барқарорлаштирилган конденсат 102 минг тонна, олтингугурт 202 минг тонна ва тозаланган газ 20 млрд 495 минг куб метр газни қайта ишлаш йиллик маҳсулотлари режаларини ҳамда 1500 тонна қора металл парчаларини ўз вақтида топшириш режаларини бажаришда барча тегишли мутассадди ходимлар томонидан чора тадбирлар кўрилиб, лозим бўлган ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг раҳбарияти бўйруқлари асосида завод раҳбарияти ва бўлимлари, тегишли департаментлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош механики бўлими бошлиғи Бобур Туганов

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|