“Ўзбекнефтгаз”: Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига бағишланган халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади

Бош саҳифа Русский

2021 йил 20–21 май кунлари “O‘ZLITINEFTGAZ АЖ” томонидан “Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси – Ўзбекистон нефть ва газ саноатини барқарор ривожлантириш асоси” онлайн халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Анжуманнинг асосий мақсади нефть ва газ соҳасига оид масалаларни муҳокама қилиш, ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда соҳанинг долзарб муаммоларини ҳал этиш йўлларини топиш учун ягона платформа яратишдан иборат.

Конференция дастури қуйидаги мавзулар бўйича секциялар ишини ўз ичига олади:

• ўқув жараёнини илмий-технологик тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш механизмлари;

• қолдиқ углеводород захираларини қўшимча равишда қазиб олишнинг самарали технологиялари;

• нефть-газкимё маҳсулотларини олиш технологияси инвестициялари;

• муқобил ёқилғига талаб ва таклиф;

• энергия ва ресурсларни тежаш технологияларини жорий этиш;

• саноат, экология хавфсизлиги;

• энергия аудити ва бузилмайдиган назорат усуллари;

• нефть ва газ машинасозлигини ривожлантириш;

• нефть ва газ тармоғининг меъёрий базаси.

Анжуманда иштирок этишни истаганлар https://liting.uz/quiz электрон иловасида рўйхатдан ўтиб, маъруза, тезис ҳамда тақдимот материалларини жорий йилнинг 15 майига қадар m.toshmatova@liting.uz электрон манзилига юбориши сўралади.

Қўшимча маълумот учун Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўлимига мурожаат этиш мумкин.

Тел: 998 (65) 364-45-58

Ички тел: 2-24, 6-79

“O‘ZLITINEFTGAZ”: +998 90 900 2325 +998 90 045 5228

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|