“Ўзбекнефтгаз”: QuWatt бренди остида автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, тизимдаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасида қатор ишлар бажарилди.

Ўз навбатида, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “QuWatt” бренди остида автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш бўйича чоралар кўрилди.

Натижада, Германиянинг "BASF SЕ" компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, заводда “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“QuWatt” АИ-95 русумидаги автобензин афзалликлари қуйидагилардан иборат:

– двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш имконини беради;

– клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлайди;

– двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради;

– автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3% гача тежалишига эришилади;

– қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

– двигатель ёнилғиси тизимида, шунингдек, бензинни ташиш ва сақлаш жараёнларида коррозияга йўл қўймайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи ўн кунлигининг ўзидаёқ, 480 тонна “QuWatt” бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилди ва республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйила бошланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|