“Ўзбекнефтгаз”: Январь ойида 138,6 минг тонна хомашёдан нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 107,3% га бажарилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, истеъмолчиларнинг сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жами 138,6 минг тонна хомашё қайта ишланиб, режа 107,3% га бажарилди. Шу жумладан, маҳаллий нефть 17,3 минг тонна, маҳаллий газ конденсати 85,3 минг тонна, импорт нефть 29,6 минг тонна, импорт газ конденсати 4,3 минг тонна ҳамда 4,1 минг тонна импорт газойль хомашёлари қайта ишланди.

2021 йилнинг январь ойида 138,6 минг тонна хомашё қайта ишлаш натижасида қуйидаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди:

– автобензин 83,7 минг тонна, режа бажарилиши 110,6%;

– дизель ёнилғиси 29,3 минг тонна, режа бажарилиши 164,6%;

– мазут ёнилғиси 11,5 минг тонна, режа бажарилиши 112,7%;

– авиакеросин 2,5 минг тонна ҳамда 3,0 минг тонна ишлаб чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь ойида "Бухоро" нефтни қайта ишлаш заводи томонидан Германиянинг "BASF SE" компаниясининг “Keropur 3784” қўндирмасини қўллаш йўли билан “QuWatt” АИ-95 бренди остида янги русумдаги автобензин ишлаб чиқарилиб, республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Январь ойида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан 3,5 минг тонна Евро-3, 4, 5 русумидаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилиб, республика истеъмолчиларига биржа савдолари орқали етказиб берилмоқда.

Шунингдек, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва қайта қуриш лойиҳаси доирасида SK E&C (Корея) компанияси томонидан асос лойиҳа ҳужжатлари (FEED)ни белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида, 2021 йилнинг 14 январь санасида “Бухоро НҚИЗ”нинг 4 нафар мутахассиси Жанубий Корея Республикасига сафарбар қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|