“Ўзбекнефтгаз”: “QuWatt” брендидаги автобензинга бўлган талаб ошиб бормоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг январь–февраль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан жами 259,9 минг тонна хомашё қайта ишланиб, режа 101,2% га бажарилди.

Шу жумладан, маҳаллий нефть 28,6 минг тонна, маҳаллий газ конденсати 157,0 минг тонна, импорт нефть 35,8 минг тонна, импорт газ конденсати 20,6 минг тонна ҳамда 4,1 минг тонна импорт газойль хомашёлари қайта ишланди.

Жорий йилнинг январь–февраль ойларида 259,9 минг тонна хомашёни қайта ишлаш натижасида қуйидаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди:

– 158,7 минг тонна автобензин (режага нисбатан 105,3%);

– 53,4 минг тонна дизель ёнилғиси (режага нисбатан 150,4%);

– 18,5 минг тонна мазут (режага нисбатан 92,5%);

– 12,2 минг тонна бошқа нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, истеъмолчиларнинг сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш доирасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2021 йилдан бошлаб “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан “QuWatt” АИ-95 бренди остида янги русумдаги автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойининг якуни билан ушбу русумдаги автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар жами 480 тоннани ташкил қилади. Ушбу миқдорларнинг 234 тоннаси жорий йилнинг январь–февраль ойларига тўғри келади.

Шунингдек, ушбу завод томонидан 7,9 минг тонна Евро-4, -5 русумидаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилиб, республика истеъмолчиларига биржа савдолари орқали етказиб берилмоқда.

Ҳозирги кунда “SK&EC” ҳамда “UOP” дунёнинг етакчи компаниялари мутахассислари билан ҳамкорликда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Республика Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишининг 30-сонли баёни қарорида белгиланган муддатларда “FEED” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш лойиҳаси доирасида “SKE&C” (Корея) компанияси томонидан асос лойиҳа ҳужжатларини (FEED) белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида, 2021 йилнинг 14 январида “Бухоро НҚИЗ”нинг 4 нафар мутахассиси Жанубий Корея Республикасига сафарбар қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4805-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 18–19 январь кунлари заводнинг 55-сиғимига “Кимёвий Технология” МЧЖ мутахассислари томонидан 7 236 дона сузувчи понтонлар юкланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|