“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода табиий газни қазиб чиқариш кунлик миқдори 150 минг куб метрга ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш – 185 тоннага оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 1962 йилда ишга туширилган. Бошқармага тегишли конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газ “Қулбешкак” конидаги Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида тайёрлангач, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида Газли газни қайта ишлаш заводига узатилади.

Айни пайтда “Дояхотин”, “Қулбешкак”, “Ҳожиқазгон”, “Қумли”, “Тайлоқ” ва “Саватли” конларидан табиий газ қазиб чиқариш миқдорини ошириш, янги қурилган “Учқир” Сиқув компрессор станциясини узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш миқдорини ва сифатини ошириш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилди.

Хусусан, айни пайтда ушбу конлардаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газни етказиб бериш жараёнида қувурларда юзага келаётган сиқилишларни бартараф этиш мақсадида қўшимча қувурлар монтаж қилинмоқда. Натижада босим фарқларини камайтириши ҳисобига табиий газ қазиб чиқариш миқдори оширилмоқда.

Янги қуриб фойдаланишга топширилган “Учқир” Сиқув компрессор станциясидаги “ГПА–100, –200” газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз ишлаши ҳисобига “Газли“ газни қайта ишлаш заводида янги қурилган Газни цеолит ёрдамида қуритиш ҳамда Пропан-бутан аралашмаларини ажратиб олиш қурилмаларини технологик режим жараёнларини бир маромда ишлаши таъминланди.

Ҳозирги кунда конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газни “Газли“ газни қайта ишлаш заводигача етказиб бериш қувурларининг схемаси ўрганиб чиқилиб, оптимал ишлатиш бўйича йўналишлар танлаб олинди ва ишлатилиши таъминланди. Натижада бошқармага қарашли конлардан қазиб чиқарилаётган кунлик табиий газ миқдори 150 минг куб метрга оширилиб,
100 тонна конденсат ва 185 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|