December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида рақамли технологиялар жорий этилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшириғи билан Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига техник ҳамда амалий кўмак кўрсатиш мақсадида марказий аппарат ходимларидан иборат “Ишчи гуруҳ”и тузилди.

Хусусан, бошқарманинг ишчи-ходимларига қулай иш шароитлар яратиб бериш мақсадида, уларга 60 дона моноблок, 16 дона персонал компютерлар техникалари, принтер қурилмалари ажратилиб, ўрнатиб берилди.

Шунингдек, “Пропан-Бутан” омборхонаси операторлар хонасидан тарозихонагача бўлган оралиқда шиша толали алоқа кабел ўтказилиб, операторлар хонасидаги бошқарув компьютери билан тарози ўзаро боғланиб, маълумотлар тарозидан автоматик тарзда 1С дастурига чиқарилиши таъминланди.

Ички локал тармоқни тўлиқ ташкил этиш, ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифани тезкорлик билан бажариши учун 3000 метр UTP алоқа кабели монтаж қилиниб, бошқарманинг “Учқир” мажмуаси ва унинг объектлари тўлиқ интернет билан таъминланди.

Бошқарув расининг “Барча конларни сифатли мобил алоқа билан таъминлаш тўғрисида”ги топшириғи ижросини бажариш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК билан шартнома имзоланиб, “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали ходимлари кўмагида “Қумли” конига 68 километр ва “Қулбешкак” конига 32 километр шиша толали алоқа кабели тортилди.

“Қулбешкак” ва “Қумли” конларига 48 метрлик 2 дона алоқа мачталари ва “Uzmobile” база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди. Натижада “Қулбешкак” атрофидаги конлар (“Саватли”, “Дояхотин”, “Шўртак”, “Ҳожиказган” ва “Ҳаққул”) ва “Қумли” атрофидаги (“Тайлоқ”, “Чегарақум” ва “Қўшимча”) конлар сифатли мобил алоқа билан таъминланди.

Шунингдек, бошқарма ходимларига ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидаги (me.ijro.uz) ҳисоб қайдномалари ҳамда Жамият корпоратив почтасидаги (mail.ung.uz) электрон почталари рўйхатдан ўтказилиб, ҳар бир масъул ходимнинг компьютер техникаларига созлаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|