April 6

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилнинг биринчи чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 346 та мурожаатнинг кўриб чиқилиши таъминланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2021 йилнинг январь-март ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга жарий йилнинг ўтган биринчи чорагида жисмоний ва юридик шахслардан жами 346 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 322 таси (93%) жисмоний шахслардан ва 24 таси (7%) юридик шахслардан келиб тушган.

Шулардан,

170 таси (49%) электрон,

121 таси (35%) ёзма,

55 таси (16%) оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, 137 таси (40%) ишга кириш, 29 таси (8%) меҳнат муносабатлари, 48 таси (14%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 22 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва 110 таси (32%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 182 та (53%), Бухоро 39 та (11%), Сурхондарё 19 та (5%), Фарғона 13 та (4%), Сирдарё 12 та (3%), Самарқанд 12 та (3%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида 18 та (5%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 346 та мурожаатдан, 65 таси қаноатлантирилган, 245 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 34 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 115 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 98 таси ижроси таъминланди, 17 таси кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 5 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасини ижроси таъминланган.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтида “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 205 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|