“Ўзбекнефтгаз”: Саватли конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига биноан конларда углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида, бошқармаларда бир қатор технологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Саватли конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриб ишга туширилди.

Ушбу барпо этилган қурилма орқали “Саватли”, “Миркомилқудуқ”, истиқболдаги “Каромат” ва “Жайҳун” газ конларидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидаги суюқлик ва механик аралашмаларни ажратиб олиниши, мавжуд газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этилиши эвазига кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқаришни кўпайишига эришилди.

Бундан ташқари, қурилмада газ сарф ўлчов асбобини ўрнатилиши билан ушбу конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газни кунлик сарф ҳисобини юритиш имконияти яратилди.

Лойиҳани амалга оширилиш учун зарур бўлган 1 дона вертикал сепаратор Муборак газни қайта ишлаш заводидан ва бошқа моддий техник ресурслар бошқарманинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ажратилди.

Бу эса, ўз навбатида зарур аппаратларни сотиб олиниши учун сафланиши зарур бўлган пул маблағларини тежаб қолинишига ва мавжуд ишлатилмай турган аппарат ва ускуналардан оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.

Маълумот учун: “Саватли” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|