“Ўзбекнефтгаз”: 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун дивиденд маблағларини тўлаб бериш ишлари давом этмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қўшилган жамиятлар (собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефть” АЖ, “Жарқурғоннефть” АЖ) акциядорларига 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағлари тўлаб берилиши давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил якуни бўйича бугунги кунга қадар 12 338 нафар имтиёзли акция эгаларига 1 449 038 500 сўм миқдорда дивиденд маблағлари тўлаб берилди.

Дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитларини (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами), СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақамларини ва паспорт нусхаларини тақдим этилишини сўраймиз.

Акциядорлар томонидан уларга тегишли бўлган дивидендларни олиш мақсадида мурожаат қилинмаган ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд жамият ихтиёрида қолдириш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қиламиз.

Батафсил маълумот учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

☎️Телефон: (0-371) 231-13-96.

📤Электрон почта манзили: kans@ung.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|