March 10

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига бундан 40 йил аввал ўрнатилган вагон-цистерналарни ўлчашга мўлжалланган тарози замонавийсига алмаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни рақамлаштириш, барча жараёнларни қайта такомиллаштириш орқали шаффофлик таъминланмоқда.

Шу пайтга қадар жамият тасарруфидаги корхоналардан контейнерларга ортиладиган газ кондесатининг суюқлик даражасини аниқлаш (ўлчаш) учун метрологик асбоб-ускуналардан фойдаланиб келиниши ҳисоб-китобларни аниқ юритилмаслиги, вақтни беҳуда сарфланиши ҳамда коррупцион ҳолатларининг келиб чиқишига шароит яратган эди.

Тизимдаги корхоналарга автоматлаштирилган тизимни йўлга қўйиш натижасида шаффофлик ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган талон-тарожликларнинг олди олинмоқда.

Жумладан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги конлардан қазиб олинган нефть ва газ маҳсулотлари сақланадиган “Қирққиз” станцияси ҳам рақамлаштирилди.

Ушбу станция конлардан қазиб олинган нефть ва газ маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисоб-китобини юритиш ва темир йўл вагон-цистерналарга юклаш учун хизмат қилади.

Рақамлаштириш ишлари натижасида ҳозирда станциядаги барча жараёнлар электрон тартибда юритилиб, компьютер хотирасида сақланиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Муборак газни қайта ишлаш заводига бундан 40 йил аввал ўрнатилган вагон-цистерналарни ўлчашга мўлжалланган механик тарози ўрнига замонавий электрон тарози ўрнатилди.

Нефть ва газ маҳсулотларини юклаш жараёнида инсон омилини камайтириш, замонавий ва илғор технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда ўлчов жараёнини юқори даражада аниқлик билан олиб бориш мақсадида корхоналарнинг бухгалтерияси 1С дастурига уланган бўлиб, маълумотлар ўзаро электрон тарзда алмашинилади.

Бунинг натижасида барча ҳисоб-китоблар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида “Қирққиз” станцияси, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати бухгалтерияларида ҳамда Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати мониторларида кўринади.

Бу эса, ўз навбатида маҳсулотлар ҳисобини юритишни тўғри йўлга қўйилишига ва уларни харидорларга юклаб чиқарилишида расмийлаштириш ишларига сарфланадиган вақтнинг сезиларли қисқаришига олиб келиб, барча бошқармаларда юклаш жараёнини онлайн кузатиб бориш ва назорат қилиш имконияти яратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|