October 19, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Исроил компанияси билан киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари бўлими ходимлари Исроилнинг “СYBER HUB” компанияси вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди.

Бугунги кунда “СYBER HUB” – киберхавфсизлик хизматларини кўрсатувчи дунёдаги йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Иқтисод, саноат, транспорт ва тиббий корпорацияларни ўз ичига олган бизнес секторларига ўзининг киберхавфсизлик хизматларини кўрсатади. Компаниянинг Сингапур, Исроил, Франция ва АҚШда 4 та идораси мавжуд бўлиб, улар саккизта ҳукуматнинг ахборот тизимини ҳимоя қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари учрашувда ушбу компаниянинг замонавий йирик корхоналарнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширадиган хизматлари билан танишишда ва уни амалга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишди. “СYBER HUB” вакиллари йирик нефть ва газ компанияларининг бизнес ва бошқарув тизимларида вужудга келган таҳдид туфайли саноат ускуналарини ишдан чиқиши ва катта йўқотишларга сабаб бўлган ҳолатлардан мисоллар келтиришди.

Шунингдек, хорижлик мутахассислар фикрига кўра, корхонада мижозлар ва ишлаб чиқариш ускуналарида содир бўладиган барча ҳодисалар ҳақида маълумот тўпловчи ахборот манбаи бўлиб хизмат қиладиган Хавфсизлик операцион маркази (Security Operational Center - SOC)ни ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, “CYBER HUB” компанияси фойдаланувчининг ноодатий хатти-ҳаракатлари ва ахборот тизимларига солинадиган хавф ва таҳдидлар кўламини ўз вақтида аниқлаш учун барча замонавий воситаларга эга.

Шунингдек, учрашувда “СYBER HUB” вакиллари томонидан киберхавфсизлик хизматлар, жумладан, электрон почта хавфсизлиги, булутли хавфсизлик, Secure Gateway, тармоқ хавфсизлиги, ахборот хавфсизлиги, барча турдаги қурилмаларнинг мобил ҳимояси, махфий маълумот ўғирланишидан ҳимояланиш хизматлари бўйича батафсил маълумотлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|