“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида фавқулодда вазиятлар бўйича тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуасида “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машқлар давомида шартли равишда корхона ҳудудида юзага келган авария натижасида ёнғин содир бўлганда корхона ва ташкилотлар фавқулодда вазиятларга қай даражада тайёрлиги, бундай вазиятларда корхона ишчиларининг ўзларини қандай тутиши синовдан ўтказилди.

Шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни барвақт аниқлаш ҳамда уни текзорлик билан бартараф этиш мақсадида ишчи-хизматчилардан иборат қутқарув, разветка, жамоат тартибини сақлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа ва хабар бериш, эвакуациялаш, таъминот ҳамда ёнғинни ўчириш гуруҳлари карантин қоидаларга риоя этган ҳолда иштирок этишди.

Ушбу машғулот режасига кўра, шартли равишда мажмуанинг ишлаб чиқариш объектларидан бирида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда мажмуа ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчилар ўз позициялари асосида дарҳол ёнғинни бартараф этишга киришишди ва ёнғин ҳақида дастлабки маълумотлар барча тезкор хизматларга етказилди. Сўнг содир бўлган шартли ёнғинни бартараф этиш учун жалб қилинадиган воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай машқлар орқали ихтисослашган хизмат ходимлари ва қутқарувчиларда кутилмаган вазиятларда ҳам керакли кўникмаларни ривожлантиришга замин яратилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|