“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ конларидаги технологик объектлар ва қурилмалар қиш мавсумига тайёрланмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар кузги-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги газ қазиб чиқариш конларидаги технологик объектлар, электр қурилма, насослар ва бошқа қурилмаларни барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 17 дона технологик қурилмалар жорий таъминланди;

• 6 дона сув иситиш қозони жорий таъминланди;

• 8 дона сиғимлар жорий таъмирланди;

• 2 дона сиғим тозаланди таъмирланди;

• 1600 метр электр тармоқлари таъмирланди;

• 800 метр кабел эстакадалари таъмирланди;

• 3 дона трансформатор подстанциялари таъмирланди;

• 2 дона босим остида ишловчи идиш (сепаратор) ички кўрикдан ўтказилиб тозаланди;

• “Чақар” конидаги 2-сонли газ қудуғининг қувурларига иссиқлик алмашинувчи қурилмалар қурилиши якунланди.

Бошқармадаги автотранспорт воситалари ва механизларни кузги-қишки мавсумига шай ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, ишчи ва ходимларни 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсуми учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминланди.

Газ қазиб чиқариш конларида мавжуд жами 32 дона ўлчов воситалари “Ўзстандарт” агентлигида кўрикдан ўтказилди.

Бошқарма тасарруфидаги “Хонкиз”, “Хўжаосмон”, “Чақар” конлардаги вагон уйлар мукаммал таъмирланиб тайёр ҳолатга келтирилди.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|