“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган нафта таркибида деярли ароматик углеводородлар ва олтингугурт бўлмайди

Бош саҳифа Русский

Аввал маълум қилганимизек, жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилади.

Юқори парафинли маҳсулот бўлган “GTL” нафтаси таркибида деярли ароматик углеводородлар ва олтингугурт йўқ. Шу билан бир қаторда таркибида жуда оз миқдорда металл аралашмалари мавжуд.

“GTL” нафтаси нефть ва кимё саноати ва унинг энг муҳим жараёни ҳисобланган буғли крекинги учун қимматбаҳо хомашёдир. Бу жараёнда нафта бошқа хомашё - этан, суюлтирилган углеводород гази, гидровакс, газойл ёки мос келадиган углеводородлар сингари, одатда 200 дан 500 мс гача бўлган оралиқдаги сақлаб туриш вақтида, 800°C дан 850°C гача бўлган ҳароратда буғ иштирокида крекинг жараёнидан ўтади. Пиролиз этилен ва иккиламчи маҳсулотлар (пропилен, бутилен, бутадиен) ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Этилен ва пропилен полиетилен ва полипропилен каби пластмассалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий моддалардир. “GTL” нафтасининг самарадорлиги шундан иборатки, у хомашё сифатида ишлатилганда маҳсулот ҳажми ва якуний маҳсулот сифати оширади.

Нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган нефть негизидаги нафтага нисбатан “GTL” нафтасининг таркибида парафиник углеводородлар миқдори юқори, ароматик моддалар миқдори эса – пастдир.

“GTL” нафтасининг анъанавий нафтага нисбатан афзалликларидан бири бу таркибидаги 98 фоизга тенг парафин миқдоридир. Бу таркибида парафин миқдори 65 дан 75 фоизгача бўлган стандарт спецификацияли анъанавий нафтага қараганда анча юқори.

“GTL” нафтасидан фойдаланишнинг яна бир афзаллиги - бу крекинг жараёнида печь қувурларининг коксланиш коэффициентининг пастлигидир, бу эса технологик ускуналарнинг хизмат муддатини ошириш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|