“Ўзбекнефтгаз”: 8 ойда 109 та қудуқ бурғиланиб, 451 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди ва 40 та технологик объект қуриб ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Йил бошидан буён нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги 2822-сонли қарорига асосан Бошқарув раисинининг буйруғи билан тасдиқланган “Углеводородларни қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар”и дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг январь-август ойларида ушбу чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиб, 109 та қудуқ бурғилашдан (шундан 67 та қудуқ дастур доирасида), 451 та қудуқ мукаммал таъмирлашдан ва 40 та технологик объектлар қуриб ишга туширилди.

Натижада қўшимча 2 347,942 млн куб метр (шундан 783,7 млн куб метр дастур доирасида) табиий газ ва 42,3 минг тонна (шундан 19,3 минг тонна дастур доирасида) газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Геолого-техник чора-тадбирлар самараси ўлароқ 8 ойда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларининг бажарилиши қуйидагича бўлди:

• Табиий газ – 22 467,4 млн куб метр, режага нисбатан 100,1%;

• Нефть – 79,1 минг тонна, режага нисбатан 106,9%;

• Конденсат – 940,0 минг тонна, режага нисбатан 102,8%;

• Суюлтирилган газ – 414,7 минг тонна, режага нисбатан 100,4%;

• Олтингугурт – 154,0 минг тонна, режага нисбатан 128,7%;

• Полиэтилен – 86,6 минг тонна, режага нисбатан 105,1%;

• Автобензин – 582,9 минг тонна, режага нисбатан 120,4%;

• Дизель ёнилғиси – 181,4 минг тонна, режага нисбатан 138,7%.

Бундан ташқари, 25 та конларда 109 та янги, шундан III чоракда –37 та, IV чоракда – 72 та қудуқларни бурғилаб ишга тушириш, 47 та кондаги 275 та яъни, III чоракда – 152 та, IV чоракда – 123 та қудуқларни мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш режалагтирилган бўлиб, 10 та конда 12 та технологик объектлар қуриш билан тугатилида ҳамда ишга туширилади.

Ўз навбатида, Давлат геология қўмитасида тайёрланган 10 та янги майдонда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишларини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, “Рақамли кон” концепцияси доирасида тегишли конларга қарашли ҳудуддаги ер қаърининг рақамли моделларини яратиш ишлари якунлади.

Жумладан:– 10 та коннинг гидродинамик модели, шундан:

Муборак бошқармаси – 1 та (Гирсан);
Газли бошқармаси – 9 та.

– 8 та коннинг тармоқ модели, шундан:

Муборак бошқармаси – 5 та;

Устюрт бошқармаси – 2 та;

Газли бошқармаси – 1 та.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|