“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноати. Ривожланиш тарихи ва истиқболлари.” мавзусида энг яхши мақола учун танлов эълон қилинади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Персонални бошқариш департаменти ва Матбуот хизмати томонидан “Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноати. Ривожланиш тарихи ва истиқболлари.” мавзусида энг яхши мақола учун танлов ўтказилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолиятига бефарқ бўлмаган барча ва тизимда юритадиган ишчи-ходимлар танловда иштирок этишлари мумкин.

Танловда ғолиб бўлган мақола муаллифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг расмий сайтида танлов тугаган кундан бошлаб 10 кун ичида эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, танлов 2021 йил 15 август куни якунланади.

Танловга топшириладиган мақола учун қуйидаги талабларга амал қилиниши лозим:

– ўзига хослиги (аввал нашр қилинмаган бўлиши шарт);

– тематик йўналтирилганлиги, креативлиги ҳамда мавзунинг тўлиқ ёритилганлиги;

– ўзбек ёки рус тилида бўлиши лозим;

– тушунарли ва содда услубда ёзилган бўлиши керак (публистик услуб).

Таъкидлаш керакки, танлов ғолибларига қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилади.

Мақолалар Telegram ижтимоий тармоғи орқали +99890 135-13-30 рақамига юборилиши керак.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|