July 24, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига қарашли электр тақсимлаш қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, тизимдаги корхона ва бошқармаларнинг электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ўчишларни олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Бош энергетик бўлими мутахассислари, корхона ва бошқармалар энергетик мутахассислари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон Миллий элект тармоқлари” АЖ мутахассислари билан биргаликда тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, бугунги кунда тадбирлар доирасида белгиланган ишлар амалга оширилмоқда.

Технологик қурилмаларни ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимдаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда”, “Помуқ”, “Култак” ва “Алан” 35/6 кВ нимстанцияларининг 35 кВ ҳамда 6 кВли электр тақсимлаш қурилмаларида ҳамда уларнинг автоматика тизимларида мукаммал таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди.

“Зеварда”, “Помуқ”, “Култак” ва “Алан” 35/6 кВ” нимстанциялари электр тақсимлаш қурилмаларининг мукаммал таъмирланиши, электр ускуналарини ҳамда Сиқув компрессор станцияларининг узлуксиз ва бир маромда ишлашини таъминланишига, шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларни олдини олиниши ва уларни сифатли электр энергияси билан таъминланишига замин яратди.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош Энергетик бўлими

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|