“Ўзбекнефтгаз”: “SHELL” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси вакиллари ташаббуси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Shell” компаниясининг мутахассислари иштирокида видеоконференция орқали музокаралар олиб борилди.

Дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ва режалар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Учрашувда “Shell” компанияси ўзининг юз йиллик нефть ва газ соҳасидаги тажрибаси давомида эришган ютуқлари ва улар томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган технологиялар бўйича маърузалари тингланди.

Шу билан бир қаторда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ҳосил бўладиган нордон газларни тозалашда “Shell” компанияси томонидан яратилган кам сарф харажатли, юқори самарали сульфинол эритмасини мавжуд ускуналаримизда қўллаш бўйича таклиф билан чиқди.

Компания вакиллари томонидан бу эритмани қўллаш орқали нордон газларни кўп босқичли тозалаш жараёнларини қисқартириш имконини бериши ва ҳозирда бу эритмадан фойдаланаётган заводлар тажрибаси, улар томонидан олинган натижалар айтиб ўтилди.

“Shell” компанияси ишлаб чиқаришда чиқинди сифатида ҳосил бўладиган СО2 газларни утилизация қилиш ва экологияга таъсирини камайтириш бўйича олиб борган ва амалда қўлланилаётган замонавий технологик ечимлари билан яқиндан таништирилди. Ушбу технологияни қўллаш эвазига чиқинди сифатида очиқ ҳавога қўйиб юборилаётган СО2 газидан техник ва озиқ-овқат мақсадларида ишлатиш мумкин бўлган 10-700 тонна суткасига ишлаб чиқариш қавватларига эга бўлган ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, амалдаги газ тозалаш қурилмаларининг унумдорлигини ошириш учун технологик жараёнларга ўзгартириш киритиш усуллари ва инновацион “Shell Turbo Tray” абсорбер колонналари учун янги турдаги тарелкалар системасининг ишлаш механизмлари ва унинг афзалликлари билан таништириб ўтилди.

Видеоконференц алоқа натижаларига кўра истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда “Shell” компаниясининг газ-кимё соҳасидаги сўнги ютуқларини чуқур ўрганган ҳолда, инновацион технологик ечимларни ва мавжуд технологик муаммоларни биргаликда ўрганиб чиқишга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|