“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Зеварда” ва “Умид” конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Қашқадарё вилоятидаги табиий газ конлари ҳамда “Зеварда” конидаги янги сиқув компрессор станциясининг қурилиш ишлари ҳолатини ўрганди.

2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган, шунингдек, табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Хусусан, геология-қидирув ишларини самарали олиб бориш, 2021 йил учун амалга оширилиши кўзда тутилган геологик-техник чора-тадбирларни жадаллаштириш орқали белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли мутахассисларга зарур топшириқлар берилди.

Ўрганиш жараёнида Бошқарув раиси томонидан бошқармадаги қазиб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳаларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида, вахта режимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг барчаси озиқ-овқат, кийим-бош ва бошқа зарур анжомлар билан тўлиқ таъминлангани ҳолати назорат қилинди.

“Зеварда” конида қатлам босимининг тушиши инобатга олиниб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини бир маромда ушлаб туриш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–2822-сон “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида янги паст босимни сиқув компрессор станциясини қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ишлари бажарилмоқда.

Бошқарув раиси ташқи инфратузилма объектлари қурилишининг амалга оширилиш жараёнини ҳам ўрганди.

Шунингдек, “Умид” конида олиб борилаётган чора-тадбирлар ижроси, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, ишлаб-чиқариш жараёнларини узлуксиз ва бир маромда амалга оширилишини бориб кўрилди.

Бошқарув раиси томонидан конда қилиниши керак бўлган келгуси режаларни тўла-тўкис бажариш борасида тегишли топшириқлар берилди.

Бугунги кунда “Умид” конида жами 23 та қудуқда углеводород қазиб чиқариш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Коннинг мавжуд захираларини самарали ўзлаштириш ва газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида яна 2 та қудуқни бурғилаш ҳамда 8 та қудуқда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу билан бир қаторда, илгари тугатилган қудуқлардан кўшимча табиий газ қазиб чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида “Умид” 21-сонли қарийиб 27 йилдан бери маҳсулот бермай қолган қудуқда “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари билан биргаликда ушбу қудуқни қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу қудуқни капитал таъмирлаш жараёнлари билан танишилди ва тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, айни вақтда ушбу конда “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан 87-сонли ишлатиш қудуғини бурғилаш жараёни бошланган бўлиб, унинг туби 470 метр чуқурликда ишлар давом эттирилмоқда.

Бошқарув раиси томонидан мўлжалланган ишларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш ҳамда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш борасида янги тадбирларни тайёрлаш борасида тегишли мутахассисларга тегишли топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|