“Ўзбекнефтгаз”: Россиянинг йирик тижорат банкларидан бири бўлган “Москва кредит банки” билан манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Тошкентда ўтказилаётган “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасида Россия Федерациясининг 300 дан ортиқ компаниялари ва молия институтлари иштирок этмоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли глобал иқтисодий инқирозга қарамай, Россиянинг кўпгина компаниялари ва молия институтлари ўзбек бозорига кириш истагини билдирмоқда.

Бунга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ва Тошкент шаҳрида иш бошлаган “ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси ёрқин мисол бўла олади.

Кўргазма доирасида Россия Федерациясининг энг йирик тижорат банкларидан бири бўлган “Москва кредит банки” делегатлари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Музокаралар давомида томонлар экспорт-импорт операцияларини ўтказиш, кредитлаш шартлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилишди.

Ушбу кўргазма икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|