“Ўзбекнефтгаз”: “SK E&C” ва “UOP” компаниялари томонидан завод учун назорат-ўлчаш ускуналари жойлашуви лойиҳалари тақдим этилди

Бош саҳифа Русский

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича технологик ва иқтисодий ечимларнинг оптимал вариантини муҳокама қилишга бағишланган навбатдаги видеоконференция йиғилиши ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ҳамда АҚШнинг “Honeywell UOP” ва Жанубий Кореянинг “SK E&C” компаниялари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда лойиҳани амалга ошириш бўйича технологик ва иқтисодий ечимларнинг оптимал вариантлари муҳокама қилинди.

“Honeywell UOP” компанияси вакиллари томонидан заводдаги янги “NHT”, “Par-Isom”, “LPG Merox”, “Minalk”, “RFCC”, “SWS”, “SelectFining” қурилмаларига ўрнатилган назорат-ўлчаш ускуналари (P&ID) жойлашуви лойиҳалари тақдим этилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, икки ҳафта мобайнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан ушбу “P&ID” схемаларини ўрганиб чиқиш ишларини якунлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Honeywell UOP” ва “SK E&C” компаниялари ўртасида “Бухоро НҚИЗ”ни модернизация қилиш ва қайта қуриш” лойиҳаси мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан 95 фоизгача ошириш, ёруғ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 77 фоиздан 91 фоизгача етказиш ва Евро-5 стандартининг талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Маълумот учун: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш” лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ кўмагида завод мутахассислари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги “SKE&C” компанияси бош офисига юборилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизматлари ҳамкорлигида тайёрланди

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|