“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Газли конларида газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳолатини ўрганди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Жамиятга тегишли конларда газ қазиб чиқариш ва газни тайёрлаш қурилмаларнинг ишлаш ҳолати ва барқарор ишлашини таъминлаш билан сифатли газ етказиб бериш мақсадида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Жамият томонидан ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни таъминлаш мақсадида ва углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни ошириш борасида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “ишчи гуруҳ” Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Андақли”, “Ўртақум”, “Тойлоқ” газ конларида бўлиб, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

Хусусан, “Андақли” конидаги 6-,7- қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари яқиндан назорат қилиниб, бурғилаш ишларинин тезлашатириш ва қазиб чиқариш қудуқларини ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштири бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

Шу биргаликда конларда янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва газ қазиб чиқариш қудуқлари ва технологик объектларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўрганиш давомида Газли регионидаги конлар ва майдонларнинг қӯшимча имкониятларини ӯрганиш мақсадида геология-қидирув ишларини, шу жумладан, 3D сейсмик-қидирув ишларини жадаллаштириш ва бу орқали “Учқир”, “Ғарби”, “Тойлоқ” ва “Парсанкўл” конларининг янги имкониятларини аниқлаш, шунингдек, “Тўмарис”, “Андақли”, “Шоркўм”, “Ҳазарбоғ”, “Сулаймонтепа”, “Жайхун”, “Каромат”, “Ўртакум” ва “Тошқалъа” каби бир қатор истиқболли конлар ва майдонларда излов-қидирув бурғилаш ишларини жадаллаштириш орқали углеводородлар заҳираларини ўстиришни таъминлаш бўйича тегишли бошқарма ва департамент бошлиқларига зарур кўрсатмалар берилди.

Бошқарма конларидан қазиб олинаётган газни “Газли” газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш тизими қувурларидан газ конденсати маҳсулотини турли уюшган жиноий гуруҳлар томонидан толон-тарож ҳолатларига чек қўйиш мақсадида, қувурларни қўриқлаш хизматини самарали ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб Миллий гвардия қўриқлаш Бошқармаси ходимларига топширилган бўлиб, Миллий гвардия ходимлари жойлашган пост билан танишилиб, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, “Қумли” конидан “Газли” газни қайта ишлаш заводигача бўлган газ қувурининг 8-км да аниқланган шикаст етказилган жойи бориб кўрилди.

Миллий гвардия ҳодимлари билан газ конденсати маҳсулотини ўғирлаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш, қуриқлаш ишлари олиб бориладиган жойларни белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Миллий гвардия ходимлари билан бирга жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, Миллий гвардияга берилмаган конларда янада кучайтирилган қуриқлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|