April 6

“Ўзбекнефтгаз”:Конлар ва қудуқлар фаолиятини мониторинг қилишни рақамлаштириш ҳолати муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Рақамли трансформация дастури доирасида акциядорлик жамияти таркибига кирувчи газ конларида жойлашган қудуқлардан қазиб олинувчи газ кўрсатгичларининг шаффофлигини таъминлаш ва газ қазиб чиқариш бўйича кузатувчилар назоратини олиб бориш мақсадида “Қудуқ оператори назорати” тизими ва унинг мобил иловаси (андроид платформаси учун) ишлаб чиқилди.

Мазкур тизимни такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеo анжуман ўтказилди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари мутахассислари ҳамда Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бош геологлари, бош муҳандислари, кон бошлиқлари, кон усталари ва қудуқ операторлари иштирок этишди.

Дастлаб анжуман иштирокчилари Ахборот коммуникация технологиялари департаменти мутахассислари томонидан “Қудуқ оператори назорати” тизими ва унинг мобил иловасининг имкониятлари билан таништирилди. Шундан сўнг ушбу тизим бўйича иштирокчилар ўртасида муҳокама ўтказилди.

Барча иштирокчилар ўз йўналишлари бўйича тизимни такомиллаштириш учун киритилиши мумкин бўлган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича таклифларини берди.
Бошқармалар бош геологлари, бош муҳандислари тизимга киритиладиган маълумотлар кўламини яна кенгайтириш ва таҳлилий ҳисоботлар олиш имконини яратиш кераклигини таъкидлашди.

Муҳокамалар якунида йиғилиш қатнашчилари тизимни такомиллаштириш ишларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|