“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида “ZAKOVAT” интеллектуал ўйини ўтказилди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Ишчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда баҳс-мунозаралар орқали фикр доирасини кенгайтиришга қаратилган, ақлни чархловчи мусобақаларни ташкил этишда “Zakovat” мусобақаси эътиборга лойиқдир. Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча бошқарма ва корхоналарида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлари ўртасида “Zakovat” мусобақаларини ташкил этиш йўлга қўйилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводининг ишчи-ходимлари ўртасида ҳам “Заковат” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур турнирда заводдаги мавжуд цехлардан сараланган кўплаб жамоалар иштирок этишди.

Мусобақанинг финал босқичига “Эрудит” ва “Лидер” жамоалари етиб келишди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган беллашувда “Лидер” жамоасининг ақлий салоҳияти устун келди ва ғолибликни қўлга киритди.

Финал учрашувига завод директори Шермат Шамсиев ташриф буюрди ва билимдонлар жамоаларига омад тилади.

Билимлар беллашувида муваффақиятга эришган ишчи-ходимлар рағбатлантирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|