“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаси таъмирланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг маълумотига кўра, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатида жойлашган Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 2-навбатини огоҳлантирилган режали ўрта таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилди.

Қурилмадаги “Абсорбер К-1”, “Десорбер К-2” колонналарининг ички элементлари Россиянинг “НИПИ Петон” компанияси вакиллари иштирокида алмаштирилди.

Бундан ташқари, қурилмада технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилган Россиянинг “Синтез ОКА” компанияси томонидан етказиб берилган 225 тонна 85 фоизли Диэтаноламин (ДЭА) турдаги реагентини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Чора-тадбирнинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948” стандарти талабларига мослаштириш ва қурилмаларнинг қувватларини ошириш учун эскирган газни қайта ишлаш нефтгаз кимё аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини техник кўрикдан ўтказишдан иборат.

Қурилиш монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Натижада мазкур технологик қурилмани таъмирлаш натижасида кунига 4,8 млн куб метрга регенерация газини Амин реагенти ёрдамида олтингугуртли бирикмалардан тозаланади ва қурилмаларнинг тўла қувватда ишлани натижасида қайта ишланаётган табиий газ ҳажмларининг қисқариши олди олинади.

Маълумот учун: Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш қурилмасининг 2-навбати 1992 йилда ишга туширилган.

Унинг лойиҳавий қуввати 1,9 млрд куб метрга регенерация газини қабул қилишга мўжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|