“Ўзбекнефтгаз”: Партия вакиллари “Uzbekneftegaz GTL” заводининг ишчи-ходимлари билан учрашди

Бош саҳифа Русский

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан партия вакиллари ва “Uzbekneftegaz GTL” заводи заводининг ишчи-ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “O‘zLiDeP” Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Асланов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ва фаоллари иштирок этди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи ходимлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида “O‘zLiDeP” Қашқадарё вилоят Кенгаши аъзолари сўзга чиқиб ходимларга партиянинг тарихи, мафкураси, мақсадлари ва вазифалари ҳамда партиянинг Марказий аппарати раҳбарияти аъзолари ва партия тузилмаси билан ходимларни яқиндан таништириб ўтишди.

Компания ишчиларининг асосий контингенти ёшлар эканлигини ҳисобга олиб, сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раҳбарияти ходимларни жорий йилнинг 24 октябрда бўлиб ўтадиган мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган Президент сайловларида фаол иштирок этишга чақирди.

Шунингдек, мазкур учрашув давомида, GTL заводини 74-сонли совутиш қурилмаси, 81-сонли машъала тизими қурилма ва SAT (ҳудуддаги қабул қилиш синовлари)–тестларини муваффақиятли ўтказишга фаол қатнашган бир қатор цех ва бўлимлар ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ходимларга фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|