March 28

“Ўзбекнефтгаз”: Германиянинг “Deutsche Bank” вакиллари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, 2021 йил 29-30 сентябрь кунлари Тошкентда “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида катта иқтисодий форуми ташкил этилган эди. Ушбу форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Германиянинг “Deutsche Bank” банкининг Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Игорь Вагнер билан музокаралар ўтказиб, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган эди.

Мазкур музокарада “Deutsche Bank” банки ўзининг узоқ муддатли кредит ва бошқа молиявий воситалар ажратиш имконияти билан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг турли лойиҳаларида иштирок этиш таклифини билдирган эди.

Таъкидлаш жоизки, “Deutsche Bank” тижорат, ипотека, инвестиция, лизинг ва бошқа бўлинмаларни ўз ичига олган Франкфурт-на-Майне шаҳрида бош офисига эга Германиянинг йирик молиявий конгломерацияларидан биридир.

Жорий йилнинг 25 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “Deutsche Bank” вакиллари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан жамиятнинг умумий фаолияти, амалга ошрилаётган трансформация жараёнлари, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари хақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, томонлар ўртасида “Deutsche Bank” нинг “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳасида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Deutsche Bank” банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан янада алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|