“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент томонидан истеъмолчилар манфаатларини юқори қўйиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига табиий газ, суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Ушбу йиғилишда иштирок этган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга бир қатор топшириқлар берилиб, хусусан, 2021 йил якуни билан 34,1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш ва куз-қиш мавсумида тизимни барқарор ишлатиш вазифаси қўйилди.

Ушбу топшириқлар ижросини амалда бажариш мақсадида, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё вилоятидаги конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шўртан” конида бўлди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан 9,1 млрд куб метр табий газ қазиб чиқариш (ўсиш суръати 100%) белгиланган бўлиб, бунинг учун 3 та конда III чоракда – 9 та, IV чоракда – 18 та, жами 27 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш белгиланган.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан белгиланган кўрсаткичларни амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди. Айнан ушбу бошқармадаги 8 та кондаги 90 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси ушбу йиғилишда суюлтирилган газ бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифаларга тўхталар экан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2021 йилда жами 621,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш (ўсиш суръати 101,8%), шундан, Жамият бўйича август – декабрь ойларида 261,5 минг тонна (ўсиш суръати 103,5%) ишлаб чиқариш шарт эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бунинг учун энг аввало табиий газ қазиб чиқарилишига доир тадбирларни тўғри ташкил қилиш, конларни геологик маълумотларини тақдим этиш, геологик техник тадбирларни ишлаб чиқиш, углеводород хомашёсини қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини шакллантириш кераклигини билдирди.

Шунингдек, конлардан қазиб олинаётган табиий газ ҳисобини қудуқлар кесимида юритиш ва конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, айниқса, куз-қиш мавсумида аҳоли ва саноат тармоқларини табиий газ етказиб беришни барқарорлигини таъминлаш учун ҳозирдан қазиб чиқаришни кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ижроси ва йил охиригача амалга оширилиши белгиланган тадбирлар таҳлилий ўрганиб чиқилди ҳамда уларни тезлаштириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўрсатмалар берилди.

Хусусан, “Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган 3D сейсмика-геофизика ишлари ҳолати ўрганилиб, минтақанинг чуқур қисмида жойлашган структураларни аниқлаш ҳамда излов-қидирув қудуқларини қазиш ишларини тезлаштириш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси 2021 йилда геологик-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 5,2 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариш кераклигини таъкидлаб, 2021 йилда 4,2 млрд куб метр табиий тушиш қопланиши ва 2020 йилга нисбатан 1,0 млрд куб метр табиий газ ўсишига эришилишини маълум қилди.

Ушбу натижаларга эришиш учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш бўйича Бошқарма директорига топшириқлар берилди.

Бунинг учун энг аввало, қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенцификация жараёнларини мунтазам ўрганиш, аниқланган мавжуд муаммоли масалаларни қисқа фурсатда жойида ҳал этиш бўйича кераклиги билдирилди.

Бошқарув раиси шу билан бир қаторда, кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди.

Энг аввало, ишчи-ходимлар учун шароит яратиш, уларнинг вакцина билан эмланишинини босқичма-босқич ташкил этиш, яшаш шароитларини мунатазам ўрганиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида, Шўртан бош иншоати қурилмаларида олиб борилаётган модернизация лойиҳаларини тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарё вилоятидаги табиий газ қазиб чиқиш ва қайта ишлаш корхоналаридаги амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганишни давом эттиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|