“Ўзбекнефтгаз”: Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги масалаларида видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, ўтган йили “Пахта нефть базаси” МЧЖда бахтсиз ҳодиса рўй берган эди. Ушбу ҳодисада нефть маҳсулотларини сақлаш 4-сонли сиғимда остки қисмдаги қолдиқ нефть маҳсулотларини бўшатиш вақтида техник ва ёнғин хавфсизлик талабларига риоя қилмаслик оқибатида ёнғин келиб чиққан эди.

Бундай ҳодисаларга қайта йўл қўйилмасликни таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ҳар ойнинг биринчи ва охирги чоршанба кунларида “Хавфсизлик куни” сифатида тегишли мутахассислар ўртасида видеоселектор орқали муҳокама ва назорат қилиниши йўлга қўйилди.

Навбатдаги “Хавфсизлик куни” видеоселекторда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасида тизимдаги бошқарма ва корхоналарнинг мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда саноат ва экология, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида амалга оширилган ишлар, бошқарма ва корхоналарда техник назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида, карантин талаблари асосида ишларни ташкил этиш, 2021 йил давомида объектларда меҳнат шароити ҳолатлари бўйича поғонали назорат текширувларининг сифатли ўтказилишини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан фикр алмашинилди.

Йиғилишда соҳада йўл қўйилган камчиликлар атрофлича ўрганилди. Департамент мутахассислари томонидан камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Рашид Рахматов томонидан бошқарма ва тизим жамиятларининг бош муҳандис ва масъул ходимларига соҳада 2021 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан керакли топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|