“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Саватли” конидаги геологик-техник тадбирлар ва углеводородларнинг қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари Газлидаги “Дояхотин”, “Кулбешкак”, “Ҳожиқазғон” конларида табиий газ қазиб чиқарилиш ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар натижасида етарли даражада ютуқларга эришилаётгани эътироф этилди ҳамда камчиликларнинг мавжуд эканлиги аниқланди.

Бошқарув раиси томонидан айрим конларда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар қониқарли аҳволда эмаслиги очиқ айтилди ва кескин танқид қилинди.

“Саватли” конида табиий газ ва углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтиришга оид бир қатор самарали чора-тадбирлар ҳолати ўрганилди.

“Саватли” кони 2019 йилда ишлатишга топширилган бўлиб, конда қудуқлар фонди 6 тани ташкил этиб, бугунги кунда бир кунда 402 минг куб метр табиий газ ва 5 тонна газ конденсати қазиб олинмоқда.

Ушбу кондан қазиб олинган газ миқдорлари 24,2 км газ қувурлари орқали “Кулбешкак-Учқир” комплексига олтингугурт бирикмаларидан тозалаш учун юборилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ҳолатни ўрганар экан, ушбу газ қазиб олиш конида газ йиғиш тизимини оптималлаштириш, замонавий ҳисоблагичлар ҳамда муқобил электр энергия билан таъминлаш, рақамли кон дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини қисқа муддатларда тугатиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Сўнгги йилларда геологик қидирув ишларидан очилган ва ишлатишга топширилган “Шимолий Сузма”, “Чаккақум”, “Андақли” ва “Шорқум” конларидан қазиб олинаётган газ таркибидан қатлам сувлари ва суюқ углеводородларни ажратиб олиш мақсадида режалаштирилган Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси лойиҳасини тезлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

2021 йилда жами ушбу конлардан 2,6 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, ушбу конлар “Газли” газни қайта ишлаш заводида ишга туширилиши кутилаётган Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг хомашё базаси ҳисобланади.

2020 йилга мўлжалланган углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш Дастури доирасида геологик-қидирув ишларидан янги “Ўртақум” конида олиб борилган бурғилаш ишлари натижасида 1-сонли қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими олинган бўлиб, ушбу янги кон бошқарув раиси томонидан тантанали ишлатишга топширилди.

Ушбу конларда 2021 йилда 34 та янги қудуқлар бурғилаб ишлатишга туширилиши, 50 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишларининг олиб борилиши ҳисобига 430,0 млн куб метр табиий газ ва 4,5 минг тонна газ конденсати қазиб олиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро вилояти ҳудудидаги табиий газ конлари ва қудуқлар ҳолатини ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ўрганишни давом эттирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|