“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида “Siemens” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда таъмирлаш ишлари бажарилмоқда (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Шўртан газ-кимё мажмуасида GB/GT‐1801 газтурбинали компрессор бошқарув системасини капитал таъмирлаш ишлари бошланди.

Чартер рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келинган “Siemens” компанияси мутахассислари пандемия давридаги барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, таъмирлаш ишларини бошлашди.

Бошқарув системасини капитал таъмирлаш учун зарур бўладиган МТРлар билан таъминлаш йўлга қўйилди.

“Siemens” компанияси билан тузилган шартномага кўра, 2020 йил 8 сентябрь кунидан мажмуада GB/GT‐1801 газтурбинали компрессорда таъмирлаш ишлари бошланди.

Ҳозирги кунда GB/GT‐1801 газтурбинаси қисмларга ажратилган булиб, айланувчи ва қўзғалмас қисмлар, деталларни алмаштириш, тозалаш, ювиш, қуритиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу газтурбинали компрессор Шўртан газ-кимё мажмуасидан чиқадиган тозаланган метан газини “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал коллекторига етказиб берувчи асосий газтурбинали компрессор ҳисобланади.

Унинг узлуксиз ишлаши мажмуа олдига қўйилган йиллик ишлаб чиқариш режаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини тўлиқ таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|