“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конида янги газ қувури ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, конларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида “2017–2021-йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури” доирасида “Жанубий Кемачи” конидаги 4-сонли кириш тармоғи блокидан “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станцияси ва “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясигача диаметри Ø720мм, узунлиги 12,0 км бўлган табиий газ қувурини қурилиш монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Газ қувурини қуриш лойиҳаси бош пудратчи “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси томонидан олиб борилмоқда.

Мазкур газ қувурининг ишга туширилиши натижасида “Жанубий Кемачи” конидаги паст босимли қудуқ газларини алоҳида қувурлар орқали сиқув компрессор станцияларига узатиш имконияти яратилиб, кунлик табиий газ қазиб чиқаришни купайишига эришилади.

Бундан ташқари, ушбу газ қувурларига параллель равишда “Жанубий Кемачи” конидаги 2-, 2Р-, 4-, 5 ва 6-сонли кириш тармоқлар блокларида сепаратор ва сиғимлар ўрнатиш бўйича ҳам қурилиш-монтаж ишлари якуний босқичда олиб борилаётган бўлиб, бу эса, ўз навбатида қудуқлардан қазиб чиқарилаётган табиий газни дастлабки тайёрлаш имконини беради.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|