“Ўзбекнефтгаз”: Нефть базанинг ёнғинга қарши хавфсизлик ҳолати назоратдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилда республикамизда хаво ҳарорати меъёридан юқори бўлган иссиқ кунларнинг тез-тез такрорланиши сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ёнғинга хавфли ишлаб чиқариш объектларда тегишли чоралар кучайтирилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Гулистон нефть базаси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида жорий йилнинг 25 июнида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга бағишланган ўқув-тактик машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув-тактик машғулотлари тадбирлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш доирасида ходимларнинг кўникмаларини ошириш, стратегик аҳамиятга эга бўлган объектни ёнғинга қарши шай ҳолатга тайёрлаш мақсадида амалга оширилди.

Машғулот мобайнида нефть базада ёнғин ўчириш тизимларининг созлиги таъминланганлиги, хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ёнғинни бартараф этиш хизмати ва унда фаолият юритувчи ходимлар, объектнинг ўт ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, ходимларнинг тегишли йўриқномалардан ўтказилганлиги, ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахсларнинг тайинланганлиги, ўтказилган ўқув машғулотлари холатлари ўрганилди ва кўрикдан ўтказилди.

Тадбир давомида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш доирасида ходимлар ва ўт ўчириш воситаларининг шайлигини текшириш мақсадида амалий машғулотлар ўтказилиб, тегишли мутассислар томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ходимлар ҳаракатлари юзасидан қўшимча тавсиялар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|