“Ўзбекнефтгаз”: “Surhan Gas Chemical Operating Company”си ходимларининг малакаси оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш мамлакат ривожланишининг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўзда тутилган. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириқлари билан нефть ва газ саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни чуқур қайта ишлаш, экспортга йўналтириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш борасида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур жараёнларини амалга оширишда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талаб юқоридир. Шу муносабат билан Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Шўртан газ кимё мажмуасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган корхонанинг малакали мутахассислари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган “ЛУКОЙЛ” Қандим газни қайта ишлаш заводи, Uz-Kor Gas Chemical, “Uzbekneftegaz GTL” заводлари учун малакали кадрлар тайёрлаш билан бир қаторда, соҳа бўйича МДҲ давлатларида жойлашган бир қатор корхоналардан ташриф буюрган ишчи-ходимларга тегишли кўникма ҳосил қилиш ва малака оширишлари учун яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.

Айни пайтда, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конлари негизида қурилаётган “Surhan Gas Chemical Operating Company”сининг инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Шўртан газ кимё мажмуасида “Surhan Gas Chemical Operating Company”сининг бир гуруҳ ходимлари малака оширишмоқда.

Мажмуанинг ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган “Ўқув дастури”га асосан мазкур ходимларнинг назарий ҳамда амалий кўникма ва маҳоратларини оширишлари учун корхонанинг малакали мутахассислари томонидан ўқув-амалий дарслари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Surhan Gas Chemical Operating Company”сининг ходимлари билан бир қаторда, юртимиздаги бир қатор Олий таълим муассасалари билан мажмуа ўртасида тузилган ўзаро англашув Меморандуми асосида корхонада ўзларининг диплом олди амалиётини ўташ учун келишган битирувчи талабаларга ҳам корхонанинг малакали мутахассислари томонидан ўқув-амалий дарслари олиб борилмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|