“Ўзбекнефтгаз”: Комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли талон-тарожликларни олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ушбу йўналишга масъул бўлган Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг ташкил этилганига бир йил бўлганлиги муносабати билан, ўтган даврда департамент олдига қўйилган вазифалар ижроси, амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда яқин истиқболда устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Молиявий ва комплаенс департаменти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4664-сонли Қарорига ва Жамият Бошқарувининг тегишли буйруғига кўра 2020 йилнинг 25 майидан ўз фаолиятини бошлаган.

Таъкидлаш жоизки, йиғилишда Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан департамент фаолиятидаги барча масалалар, жумладан, унинг таркибий тузилмаси, фаолият самараси, натижадорлиги, назорат профилактика ишларидан четда қолаётган йўналишлар, ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнлари ва бошқа ташкилий масалаларга алохида тўхталиб ўтилди, шунингдек, келгусида амалга ошириладиган вазифалар чуқур муҳокама қилинди.

Йиғилишда Департамент бошлиғи З.Иватов сўзга чиқиб, ушбу ўтган бир йил давомида Жамият ва унинг тизимида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, молиявий ва комплаенс фаолиятини тўлақонли йўлга қўйишдаги муаммолар юзасидан ҳисобот бериб ўтди.

Хусусан, ушбу даврда Департамент томонидан олиб борилган ишлар натижасида:

– Жамият Бошқарувининг тегишли қарорлари билан Жамиятда коррупцияни олдини олишга ва комплаенс фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган жами 30 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, шундан 18 та ҳужжатлар БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилганлиги ва амалиётга жорий этилганлиги;

Маълумот учун: “Одоб ахлоқ комиссияси тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича”, “Бизнес тадбирлар ва вакиллик харажатлари тўғрисида”, “Коррупцион хатарларни аниқлаш ва баҳолаш методологияси”, “Коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлиги бўйича мониторинг ва назорат методикаси” ва ҳоказо.

–    Фаолиятни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “КПМГ” ҳалқаро аудиторлик компаниялари билан яқин хамкорлик олиб борилаётганлиги, шунингдек, коррупцияни олдини олиш масалалари бўйича қатор муҳокамалар ва коррупция хатарларини пасайтиришга йўналтирилган ўқув-семинарлари, тренинглар ташкил этилаётганлиги;

–    Олиб борилаётган кенг кўламдаги профилактик чораларга қарамасдан тизимдаги бошқармалар, заводлар, корхоналар ҳамда нефть базаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида кўплаб суъистемолликлар, ноўрин ҳаражатлар, камомадлар, зарарлар, талон-тарожлик ҳолатлари аниқланаётганлиги ва уларни бартараф этиш, олдини олиш бўйича Жамият бошқаруви томонидан қатъий чоралар-тадбирлар амалга оширилаётганлиги;

–   Ушбу ҳолатлар бўйича хуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўрилиши мақсадида 9 та корхоналар бўйича ўрганиш ҳужжатлари тегишли хуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилганлиги, шунингдек, жамоатчилик олдида очиқликни ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Жамиятнинг матбуот хизмати томонидан оммавий ахборот воситаларида, ижтимой тармоқларида кенг ёритилиб келинаётганлиги қайд этиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Жамият Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Департамент марказий аппаратининг амалга оширган ишлари, эришилган натижаларига ижобий баҳо берилган бўлсада, тизим корхоналарида йўлга қўйилган комплаенс инспекторларининг фаолиятига аксинча, танқидий баҳо берилди.

Жумладан:

–  ушбу инспекторлар фаолиятини тўлақонли амалга ошмаётганлигини ва корхона масъуллари билан ҳамжиҳатликда юритилмаётганлиги,;

–  айрим инспекторларнинг комплаенс соҳасидаги малакаси хали бу вазифага етарли бўлмаётганлиги;

–  комплаенс назоратини амалга ошириш жараёнида нафақат камчиликларни аниқлаш ва кимнидир жазолаш билан чекланилмасликни, балки уларни йўл қўйилишини олди олиниши, Жамиятнинг барча соҳаларидаги жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ва бошқа хавф-хатарларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга кўпроқ эътибор қаратилиши;

– мақсадимиз қайсидир жамият ходимини қонун бузишда айблаб, уни номини қора қилиш эмас, балки у нотўғри қадам қўйишидан олдин, уни бу ҳақида огоҳлантириш эканлиги;

– барча комплаенс инспекторларини малакасини ошириш, уларни тегишли мутасадди ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилган холда ўқитиш дастури тузилиши лозимлиги;

– коррупцияга қарши “ISO 37001” халқаро сертификатини олиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖни жаҳон бозоридаги рақобатбардош компаниялар сафига олиб чиқиш чораларини кўрилиши масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш якунида, Бошқарув раиси томонидан Жамиятда коррупция аломатлари билан муросасиз курашиш, уни олдини олиш мақсадида, ўтган давр мобайнидаги ютуқ ва камчиликлардан келиб чиқиб, Департаментни таркибий тузилмасини қайта кўриб чиқиб такомиллаштириш, фаолият самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|