“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида ижро интизоми ҳамда трасформация жараёнларининг амалга оширилиши борасида йиғилиш ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида департамент ҳамда мустақил бўлим бошлиқлари иштирокида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самарадорлиги борасида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аввало, янги иш режимига тайёр бўлиш, трансформация жараёнида барчани бирдек иштирокини таъминлаш, муаммоларни бартараф этиш учун аввало ҳар бир раҳбар ўзини ўзгартириши, замонга мос равишда иш услубига ўтиши кераклиги муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижроси кескин танқид қилиниб, ҳанузгача лавозим йўриқномасига амал қилишда масъулиятсизлик учраётгани мисоллар билан келтириб ўтилди. Ўз навбатида, йил якунига кадар белгиланган кўрсаткичлар ва вазифаларни амалга оширишда департамент раҳбарларининг масъулияти белгилаб олинди.

Шароитлар яратиб берилаётганига қарамай бурғилаш ишларини ташкил этишда бўғинларнинг иш ташкил қилишида ўзаро узвий боғлиқлик йўқлиги, айрим ҳолларда ёқилғи етказиб берилишида узилишлар учраётгани айтилди ҳамда бу борада масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг 9 ой давомида ва йил якунлари билан ҳар бир йўналишда алоҳида сарҳисоб ўтказилиши, белгиланган кўрсаткичлар бажарилмаган тақдирда департамент ва мустақил бўлим бошлиқларининг лавозимдан олиниши белгиланди.

Бошқарув раиси сўнгги бир ой давомида тизимдаги барча корхоналарда, заводларда бўлиб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан шахсан танишиб чиққани, афсуски ҳал этилиши лозим бўлган муаммоли масалалар кўп эканлигини маълум қилди.

Айни мана шу камчиликларнинг ижро этилмаганига асосий сабаб, департамент раҳбарларининг жойларда кам бўлиб, у ердаги асл вазиятни синчиклаб ўрганиб чиқмаётгани билан боғлиқ эканлигини таъкидлади.

Биргина мисол сифатида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалга оширилиши мумкин бўлган жуда кўплаб лойиҳалар бўлиб, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришда янгиликларга қўл урилмаган. Ушбу заводнинг ишлаб чиқариш имкониятидан келиб чиқиб, мотор мойи, бензиннинг янги маркаларини яратиш йўлга қўйилмаган.

Бу борада тегишли департамент масъулларига алоҳида топшириқлар берилди ва заводнинг имкониятларидан тўла фойдаланган ҳолда, истеъмолчилар учун янги маркадаги нефть маҳсулотлари, битум ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда АЁҚШлар тармоғини ишга тушириш вазифалари белгилаб берилди.

Ўз навбатида, полиэтилен, полипропилен каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича газ кимё йўналиши олдига бир қатор вазифалар қўйилди.

Бошқарув раиси трансформация жараёнларининг амалга оширилишида барчанинг бирдек мажбурияти борлигини таъкидлаб, лоқайдлик, коррупция, талон-тарожликлар, таниш-билиш ҳамда ўз бошимчалик каби иллатларни бартараф этиш учун айнан трансформация борасидаги ишларни якунлаш кераклигини айтиб ўтди.

Лоқайдлик, бепарволик иллатларидан қутилишнинг муҳимлиги, замон билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлиш шартлигини таъкидланди ва ўзгаришлардан ортда қолмаслик, берилган топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида мукаммал бажариш самарадорликка эришиш учун энг яхши йўл эканлигини, трансформация бўйича маслаҳатчиларнинг берган таклиф-тавсияларини сўзсиз бажариш кераклиги белгилаб берилди.

Ушбу йғилиш билан ҳар бир бошқарма, корхона ва заводларга департаментлар раҳбарлари орасидан алоҳида масъул белгилаб олинди ва уларнинг жавобгарлиги қайд этиб қўйилди.

Шунингдек, тизимдаги ҳар бир корхонада самарадорликни белгилаш ва бу бўйича иш олиб бориш учун раҳбар ўринбосари лавозимини жорий қилиш бўйича таклиф берилди ҳамда ушбу раҳбар иш фаолияти давомида фақатгина ишчи-ходимларнинг иш унумдорлигини белгилаш билан шуғулланиб бориши айтилди.

Бошқарув раиси нефть базалар бугунги ўзгаришлар фонида тизимни “орқага тортаётгани”, ўғирлик ҳамда талон-тарожликлар ҳанузгача давом этаётганини таъкидлар экан, бундан кейин жазо чораларини ўзгариши ва кичик хатоликларга ҳам кескин чоралар кўрилишини билдирди.

Бундан ташқари, йиғилишда ҳар бир департамент ўртасида иш жараёнида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, узвий алоқаларни кенгайтириш бўйича топшириқ ва вазифалар белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|