“Ўзбекнефтгаз”: Газлида “Учқир” конидан табиий газ ва машъала қувурлари ўғирлангани аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” конидан табиий газ ва машъала қувурлари ўғирлаб кетилди.

“Учқир” конидаги 214-сонли табиий газ қудуиғининг “узел задавка” қисмида ҳамда машъала (факел) қувурларини ўғирлангани аниқлангач, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув ишлари амалга оширилди.

Ҳамкорликда олиб борилган тадбир натижасида, қувурлар шу ҳудудда жойлашган савдо дўконидан топилган.

Савдо дўкони эгалари ушбу қувурлар гўёки қарз эвазига олиб келиб берилгани ва келтирганларнинг шахси номаълум эканини билдиришган.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” конидаги 214-сонли қудуқдан ўғирлаб кетилган қувурларнинг жами узунлиги 170 метрни ташкил қилади.

Ҳолат юзасидан аниқланган ашёвий далиллар ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|