“Ўзбекнефтгаз”: “Лочин” оромгоҳида дам олган болажонлар бир олам таассуротлар билан ўз уйларига қайтишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Шўртан газ кимё мажмуаси тасарруфидаги “Лочин” болалар оромгоҳи Шаҳрисабз туманининг Мироқи шаҳарчасида, Шаҳрисабз тоғлари этагида жойлашган. Ёзнинг иссиқ кунлари бошлангач, ушбу маскан ўғил-қизларнинг шодон қийқириқлари билан файзга тўлади.

Оромгоҳда 1-мавсумнинг ўзида мажмуа ишчи-ходимларининг 600 нафар фарзандлари, 100 нафар Қамаши туманидаги 4-сонли "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари ҳамда 300 га яқин турдош корхоналар ходимларининг фарзандлари, жами 1000 нафар болажонлар дам олишди.

Жаҳоннинг энг буюк ва тарихий обидаларининг кичрайтирилган нусхалари қад ростлаган оромгоҳда болажонлар навбатдаги ёзги мавсумни мароқ билан “Мўъжизавий ёз: супер қаҳрамонлар билан ёнма-ён” деб номланган шиор остида ўтказишди ва катта таассуротлар билан ўз уйларига қайтишди.

Ажойиб ҳавоси, сўлим табиати билан дилга завқ берадиган оромгоҳда болажонларнинг ёзги таътил мавсумини мазмунли ўтказиши учун барча шарт-шароит яратилган. Ҳудуднинг гўзал манзараси чарчоқдан фориғ этса, масканда ташкил қилинган турли тўгараклар, кўнгилочар тадбирлар кунингизга мазмун бағишлайди.

Шунингдек, оромгоҳда мавсум давомида 10 дан ортиқ тўгараклар фаолият олиб борди. Шу қаторда Қашқадарё қўғирчоқ театри жамоасидан янги чиқишлар, Вилоят кинофильмлар уюшмасидан янги кино ва мультфильмлар намойиш этилди. Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, туман Адлия бошқармаси, туман Фавқулотда вазиятлар бошқармаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Тарбиячи ва етакчилар ўртасида ҳам ”Намунали тарбиячи” ҳамда ”Намунали етакчи” кўрик танловлари ташкил этилди.

Мавсумда мажмуада фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг 2500 минг нафарга яқин фарзандларининг дам олишлари режалаштирилган.

“Лочин” болалар дам олиш оромгоҳидан фотолавҳалар:

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|