“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида янги газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида 2017–2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури доирасида “Зеварда" конидаги 3-, ва 5-сонли кириш тармоғи блокидан 2021 йилда ишга туширилган янги “Зеварда” сиқув компрессор станциясининг 2-навбатигача диаметри Ø530мм, узунлиги 4,7 км бўлган табиий газ қувури қуриб, ишга туширилди.

Газ қувури 2017–2021 йилларда Углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури доирасида пудратчи “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси томонидан лойиҳа асосида зарур қувур ва қувур арматуралари етказиб берилиб, қурилиш – монтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

Мазкур газ қувурининг ишга туширилиши натижасида кондаги 259-, 312-, 317- ва 318-сонли қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни алоҳида қувур билан “Зеварда” сиқув компрессор станциясига узатиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари кондаги мавжуд газ қувурларида босимлар фарқини камайиши ҳисобига газ сиқилишлари ҳосил бўлиши бартараф этилиб, қувурларнинг газ ўтказувчанлик қобилияти ортиши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилди.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилдан бўён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|